Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда махсус ишчи гуруҳ томонидан инфекциянинг кенг тарқалиши олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Хусусан юртимизда тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайгани, мурожаатларнинг тўлиқ онлайн қабул қилиш тизимига ўтиллгани ҳақида сўз борди. Таъкидланишича
❗️Ишчи гуруҳ томонидан кўрилган чоралар натижасида 27 март ҳолатига стандарт асосида юз ниқоблари ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 28 тадан 154 тага, маҳсулот ҳажми эса кунига 2,1 млн донага етказилишига эришилди;
❗️Ўтказилган таҳлилларда, кўп марта фойдаланиладиган ниқоблари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлган 353 та тўқимачилик корхонасининг рўйхати шакллантирилиб, улар томонидан бир кунда 5,2 млн дона маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати мавжудлиги аниқланди;
❗️Департамент органлари томонидан карантин даврида жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатларини тўлиқ онлайн қабул қилишга ўтилди. Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони куну-тун узлуксиз иш режимига ўтказилди.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin