1

“Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил этилади

СИЁСАТ 30.03.2020, 19:08
Теглар: президент, қарор
“Ишга марҳамат” мономарказлари  ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4653-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, камбағал ва ишсиз аҳолини, айниқса, хотин-қизларни ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.  

Бунда камбағал, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш маҳалла, туман (шаҳар) ва ҳудуд марказлари даражасида “маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш масканлари – туман касб-ҳунарга ўқитиш марказлари – ҳудуд “Ишга марҳамат” мономарказлари” механизми асосида амалга оширилади.

✅ Лойиҳада шунингдек, қуйидагилар назарда тутилади:

👉 2020 йил 1 июлга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш, танлов ғолибларига ўз ишини ташкил қилиш учун грант ажратиш;

👉 2020 йил 1 октябрга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Ишга марҳамат” мономарказлари ёки касб-ҳунарга тайёрлаш марказларини ташкил этиш;

👉 2020 йил 1 июнга қадар Россия Федерациясининг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари энг кўп фаолият юритаётган ҳудудларини аниқлаб, дастлабки босқичда камида 5 та шаҳарда мигрантларни касбга ўқитиш ва рус тилини ўргатишни ташкил этиш.

Қарор билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1