АсосийSport

Мейвезер-Пакьяо ўртасидаги жангни бошқарадиган ҳакам 10 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар олади

Шу йилнинг 2 май куни Лас-Вегасда Мейвезер ва Пакьяо ўртасида катта жанг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу жангни бошқарадиган ҳакам 10 минг АҚШ доллари миқдорида гонорар олади, дея хабар беради olamsport.com нашри.

Айни дамда бу жангда реферелик қилиши мумкин бўлган 6 реферининг номзоди кўриб чиқилмоқда. Улар орасида Кенни Бейлесс ва Тони Викснинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

Боксчилар эса тегишлича 120 ва 80 млн долларга эга чиқишади. Жангдан тушадиган фойда 400 миллион доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар