АсосийSport

Давид Луис “Барселона”га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин

Хабарингиз бор, Франция чемпионати 31-турида Марсель”га қарши кечган учрашувда (3:2) ПСЖ ҳимоячиси Давид Луиссонининг орқа томонидан жароҳат олиб, 4 ҳафта муддатга сафдан чиққанди. Клуб расмий сайтининг хабар қилишича, бразилиялик футболчининг тикланиш жараёни жадал суръатда ўтказилди ва бугун у“Барселона”га қарши учрашувда майдонга тушишга тайёр бўлиб турибди. Бу ҳақда sports.uz нашри хабар беради.

Таъкидлаш жоизки, ЕЧЛ чорак финал дастлабки учрашувида ПСЖ ўз майдонида “Барселона” футболчиларини қабул қилади. Дисквалификациялар туфайли Златан Ибрагимович, Марко Вератти ва Серж Орье “парижликлар”га ёрдам бера олишмайди. Тьяго Мотта эса жароҳати сабали ўйинни ўтказиб юборади.

 

    Бошқа янгиликлар