4 апрель 17:00 ҳолатига кўраДавлат хизматлари марказларига 165 619 та ариза келиб тушди, улардан республика бўйича 23 546 та рухсатнома берилди, 81 241 таси рад этилди, 10 004 – ариза олувчиларнинг ўзлари томонидан қайтариб олинди. Бу ҳақда Агентлик ўзининг телеграм канали орқали маълум қилди.
Маълумот ўрнида:
Давлат хизматлари марказлари куну-тун ишламоқда. Шунга қарамасдан, шу пайтгача кўриб чиқилмаган бир қанча аризалар тўпланиб қолган. Ҳозирги вақтда мутахассисларимиз томонидан 60 832 аризаларни кўриб чиқиш жараёни давом этмоқда.
"️Уларни сифатли саралаш ва ЙҲХДХ идоралари билан биргаликда кўриб чиқиб асослантирилган қарорларни қабул қилиш учун 2020 йил 4 апрель соат 18:00дан бошлаб аризалар қабулини вақтинча тўхтатишга мажбурмиз. Рад этилган аризаларни қайта юбормасликни сўраймиз, чунки бу ҳолат бошқа аризаларни кўриб чиқиш жараёнини сезиларли даражада секинлаштиради. Агар сиз рад жавобни асоссиз деб ҳисобласангиз, тушунтириш олиш учун @davxizmataloqa_bot, info@davxizmat.uz, 1148 ишонч телефони орқали мурожаат этишингизни сўраб қоламиз.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизларни тушунишингизга умид қилиб қоламиз." дейилади хабарда.
Қайта қабул қилиш 2020 йил 6 апрель 18:00 дан бошланади.