1

Хорижда қийналиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун махсус ҳисоб рақам очилди

ИҚТИСОДИЁТ 05.04.2020, 18:15
Теглар: ҳисоб рақам, хориж
Хорижда қийналиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун махсус ҳисоб рақам очилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси  СOVID-2019 коронавируси пандемиясидан жабр кўрганлар учун маблағ йиғилаётганини маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси томонидан СOVID-2019 коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистондаги аҳолининг заиф қатламлари ҳамда хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очилди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистонга ва ўзбекистонликларга ёрдам бериш истагида бўлган хусусий шахслар ва/ёки расмий ташкилотлар хайрия маблағларини ўтказишлари мумкин. Бу ҳақда элчихонанинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини, шунингдек, келиб тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, элчихона ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий аккаунтлари орқали доимий равишда ҳисобот бериб боради: Facebook: @UzEmbassy.ru; Instagram: @UzEmbassyRussia.

Элчихона хайрия акциясига биринчилардан бўлиб “Бахт-Текстиль” МЧЖ таъсисчиси Баҳритдин Мўминов ўз ҳиссасини қўшганини маълум қилиб, унга ватандошларга оғир дамда амалий ёрдам беришга тайёрлиги учун миннатдорчилик билдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1