1

Самарқандда 63 ёшли киши уриб-дўппослангани юзасидан расмийлар изоҳ берди

ЖИНОЯТ 08.04.2020, 18:40
Теглар: Самарқанд, хот-дог
Самарқандда 63 ёшли киши уриб-дўппослангани юзасидан расмийлар изоҳ берди

Бир неча кун аввал сайтимизда "Самарқандда 63 ёшли киши уриб-дўппосланди” номли мақола ва видео эълон қилинган эди. Ушбу воқеа юзасидан изоҳ ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти изоҳ берди.

Унда айтилишича 29 март куни тахминан соат 02:30 да 32 ёшли Азиз Т. Самарқанд шаҳрида жойлашган “Табиат-саховат” деҳқон бозори олдида жойлашган дўкон олдига келиб, шу дўконда норасмий қоровул бўлиб ишлаган фуқаро –63 ёшли Хусинали М.га қорни очганлигини ва унга “хот-дог” тайёрлаб беришини айтади. Аммо Хусинали М. унга дўкон карантин сабабли ёпиқлигини айтганидан сўнг, у билан жанжаллашиб қолиб, Хусинали М.ни қўл ва оёқлари билан қасддан уриб-дўппослаб оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Азиз Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Азиз Т.га Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “в” банди (ўта шафқатсизлик билан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1