1

“Карантин”дан қўрқмас қиморбозлар қўлга олинди (Видео)

ЖИНОЯТ 10.04.2020, 11:53
“Карантин”дан қўрқмас қиморбозлар қўлга олинди (Видео)

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, жорий йилнинг 8 апрель куни кечки соат 21:40 да тезкор тадбир ўтказилди.  

Кармана тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда Кармана тумани ҳудудида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида “Каловот” МФЙда истиқомат қилувчи Ф.М. ўзининг яшаш хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланди. У мўмай даромад эвазига танишлари П.Б., А.Ж., О.Э. ҳамда В.Ш.ни қимор ўйинига жалб этган. Ўйинда тикилган умумий қийматдаги 3 миллион 712 минг 500 сўм пул маблағлари ҳамда 7 дона ўйин карталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди. Шунингдек, В.Ш. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1