Жиззахда коронавирусга чалинган шифокор беморларни қабул қилаётгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (Аудиоёзув)

ЖИНОЯТ 10.04.2020, 14:18
Теглар: коронавирус
Жиззахда коронавирусга чалинган шифокор беморларни қабул қилаётгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (Аудиоёзув)

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзолари билан мулоқотда бўлган шифокор беморларни қабул қилишни давом эттираётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклиги ҳақидаги аудиоёзувлар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаро А.Ж. карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни Интернет тармоғи орқали тарқатиш мақсадида, 2020 йил 7 апрель куни Жиззах вилояти бўйича тузилган “Коронавирус” штабига қўнғироқ қилиб, штаб навбатчисига “Коронавирус” касаллигига чалинган прокуратура ходими ва унинг оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатган “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокори халигача ўз шифохонасида беморларни қабул қилаётганлиги сабабли тегишли чора кўриш кераклигини билдирган.

Сўнг, у вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказига кўнғироқ қилиб, жавоб берган навбатчиларга “Доктор А” хусусий шифохонаси шифокорини текшириб кўришлигини акс ҳолда улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёни ёзиб олинган аудиоёзувни Интернет тармоғи орқали тарқатиб юборишини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2020 йилда фуқаро Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 244-5-моддаси (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1