Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир оз аввал маълум қилганидек, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 19 нафар, сўнгра Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди.
Эндиликда яна бир хушхабар: Хоразм вилоятида юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган яна бир нафар бемор бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайган бемор сурхондарёлик бўлиб, жорий йил Россиядан чартер рейсда Урганчга келгач, 25 март куни унда коронавирус инфекцияси аниқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шундай қилиб, айни пайтгача мамлакатимиз бўйича жами 66 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайди.