1

Хатирчилик йигит карантин пайтида қўшнисининг тилла тақинчоқларини ўғирлади

ЖИНОЯТ 13.04.2020, 17:13
Хатирчилик йигит карантин пайтида қўшнисининг тилла тақинчоқларини ўғирлади

Хатирчи тумани “Дамариқ” МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро Б.З. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Аризасида  кимдир уйига дераза орқали кириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни очиб, умумий қиймати 17 миллион 450 минг сўм бўлган тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Туман ИИБ ходимларининг олиб борган суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 2001 йил Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, ҳозирги кунда Хатирчи тумани “Дамариқ” МФЙ яшовчи Х.Р. содир этганлиги аниқланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазо чоралари қўлланилди.

Афсуски, ўспирин йигит айни жамиятга наф келтирадиган комил фарзанд бўлиб камолга етиш ёшида ота-онасининг юзини ерга қаратди. Бир маҳаллада яшаётган қўшнисининг кўзини шамғалат қилиб, мулкига хуфиёна кўз олайтирган йигитнинг қилмишини ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1