1

Коронавирус ҳақида ёлғон хабарни тарқатган жиззахлик эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди

ЖИНОЯТ 14.04.2020, 16:47
Коронавирус ҳақида ёлғон хабарни тарқатган жиззахлик эркакка нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди

Жиззахлик  44 ёшли  Ж. Аловиддинов коронавирус касаллиги билан боғлиқ хабарларни тарқатганлиги учун жорий йилнинг 10 апрель куни жиноят ишлари бўйича Арнасой туман суди томонидан Жиноят кодексининг 244-5-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланди ва унга  нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Маълумот учун эслатиб щтамиз, Жиноят кодексининг 244-5-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш назар тутилган.

Олий суд матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, Ж.Аловиддинов Сирдарё вилоятида туғилган, аввал ҳам судланган. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1