1

Қашқадарёда «Spark» ва «Зил» автомашиналарининг тўқнашуви, ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

ЖИНОЯТ 21.04.2020, 13:59
Қашқадарёда «Spark» ва «Зил» автомашиналарининг тўқнашуви, ҳайдовчининг ўлимига сабаб бўлди

Қашқадарё. 2020 йилнинг 20 апрель куни соат 21:30 да 32 ёшли Ш.С., «Spark» русумли автомашинасини, “Косон-Муборак” йўналиши бўйлаб бошқариб кетётиб, А-380  йўлнинг 121 километрида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 41 ёшли Д.Х., нинг бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомашинасига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада «Spark» автомашина ҳайдовчиси Ш.С., ҳодиса жойида оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишингизни, транспорт воситасини бошқаришдан олдин, унинг техник ҳолатини текшириб ва хушёр ҳолда бошқаришингизни сўраймиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1