Бодибилдинг ва фитнес бўйича Марказий Осиё шоҳсупасида жорий йилнинг Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бодибилдинг ва фитнес спорт тури буйича ўтказилган Марказий Осиё чемпионатида спортчиларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 13 медаль — 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритишди.
Бундан ташқари ушбу мусабақада ҳамюртимиз 21 ёшли Михаил Волинкин мутлоқ чемпион мақомига сазовор бўлди.
Нуфузли мусобақада миллий терма жамоамиздан 20 нафар спортчи, Туркманистондан 10, Қирғизистондан 10, Қозоғистондан 80 спортчи иштирок этишди. Бу мусобақа пойтахтимизда бўлиб ўтиши кутилаётган Осиё чемпионатига йўлланма берувчи муҳим мусобақа эди, — деб хабар беради Ўзбекистон бодибилдинг ва фитнес спорти федерацияси бош котиби Фарҳод Маткаримов.





