АсосийJamiyat

Бугун яна 104 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 1096 нафарга етди

'Бугун яна 104 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 1096 нафарга етди'ning rasmi

Шу соатларда пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 17 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 13 нафар, жами 30 нафар бемор коронавирус инфекциясини енгди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 320 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 350 нафарга етиб, юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткичга эга ҳудуд бўлиб турибди.

Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 104 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1096 нафарга етди ва даволанаётганларга нисбатан сезиларли даражада ошиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 1969 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, айни пайтда жами 865 нафар бемор даволанмоқда.

Бошқа янгиликлар