АсосийЖамият

Энергетика вазири иқтисодчи Отабек Бакиров устидан прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди

Шикоят Бакировнинг 2023 йил 5 июнь куни Сағбон подстанцияси билан боғлиқ муаммо ҳақида ёзган пости билан боғлиқ.

'Энергетика вазири иқтисодчи Отабек Бакиров устидан прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди'ning rasmi

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи, блогер Отабек Бакиров устидан прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритди. Бу ҳақда Отабек Бакиров Telegram-каналида маълум қилди.

Шикоят Бакировнинг 2023 йил 5 июнь куни Сағбон подстанцияси билан боғлиқ муаммо ҳақида ёзган постибилан боғлиқ. 

Билдирилишича, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича Отабек Бакировга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.

Вазир Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрь куни тақдим этган. 

Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йил-у 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йил-у 4 ой ўтиб тақдим этмоқда.

Унданам қизиғи, вазир Мирзамаҳмудов аризасини “Лолазор” меҳмони бўлгач, 6 кун ўтиб қолдирган. 

Яна бир қизиқ факт, адашмасам, “Лолазор”нинг биринчи сонидан кейин энергетикларнинг таклифи билан (вазир келади дейишганди) тинимсиз таъмирланаётган Сағбон подстанциясига ҳам боргандик ва кичик репортаж ҳам уюштиргандик.

Нима бўлгандаям, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани Сағбондан узилган ва электр энергиясини бошқа, туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз, дея қўшимча қилган Отабек Бакиров.

Иқтисодчига кўра, “шикоят аризаси фуқаро Мирзамаҳмудов тарафидан эмас, вазир Мирзамаҳмудов томонидан киритилган”. 

Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 22:14

    'Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:17

    Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди

    Ўзбекистон Президенти БАА билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

    'Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги  туристик мажмуалар билан таништирилди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:10

    Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги туристик мажмуалар билан таништирилди

    Айни пайтда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳокимлар малака оширмоқда.

    'АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 20:07

    АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

    АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджети лойиҳасида ленд-лиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

    'Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 19:50

    Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади

    Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган.

    'Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 17:04

    Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.