АсосийJamiyat

Бугундан бошлаб Ўзбекистонда такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилди

'Бугундан бошлаб Ўзбекистонда такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилди'ning rasmi

Аввалроқ, Республика махсус комиссия ахбороти эълон қилиниб, унга кўра  2020 йил 30 апрель соат 06:00 дан бир қанча ҳаракатлар учун расман рухсат берилгани хабар қилинган эди.

Хусусан, фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилган.

Айни пайтда  Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz»нинг хабар беришича, Ўзбекистонда такси хизматлари 30 апрелдан бошлаб, соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин бўлди.

    Бошқа янгиликлар