my5
all

3 майдан Аи-80 бензинининг нархи арзонлашади

ИҚТИСОДИЁТ 01.05.2020, 19:05
923
3 майдан Аи-80 бензинининг нархи арзонлашади

«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га хабар беришича, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм қилиб белгиланди. Дизель нархи 1 майдан бошлаб 500 сўмга арзонлади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ва бензин нархалари арзонлашди.

1 май кунидан бошлаб дизель нархи 500 сўмга арзонлашди ва 6500 сўм қилиб белгиланди. 3 май кунидан бошлаб эса Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм (500 сўмга арзонлади) қилиб белгиланди.

Олдинроқ компания томонидан ёқилғи бозоридаги нархлар босқичма-босқич арзонлаштириб борилиши ҳақида айтилган эди.

Маълумот учун, 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° пасмурно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49