Сайхунободда содир бўлган ЙТҲ 3 кишининг ҳаётига нуқта қўйди

ЖИНОЯТ 07.05.2020, 14:11
Сайхунободда содир бўлган ЙТҲ 3 кишининг ҳаётига нуқта қўйди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 05 май куни соат 23:30 да 31 ёшли Р.М. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Сайхунобод тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада автомашина хайдовчиси Р.М., автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1