Марғилон шаҳардаги омбордан 116 қоп “Аммофос” ва 72 литр кимёвий воситалар ўғирлаб кетилди

ЖИНОЯТ 07.05.2020, 16:41
Марғилон шаҳардаги омбордан 116 қоп “Аммофос”  ва 72 литр  кимёвий воситалар ўғирлаб кетилди

3 май куни Марғилон шаҳардаги масъулияти чекланган жамият омборида сақланаётган нархи 34.800.000 сўмлик 116 қоп “Аммофос” минерал ўғити ва нархи 21.600.000 сўмлик 72 литр  кимёвий воситаларни ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда жамият раҳбари Д.А. ички ишлар органларига мурожаат қилган.

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томониданЖиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик)билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга киришилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни М.А., Қ.И. ва А.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан юқоридаги жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1