1

Самарқандда ҳам 10 киши тузалиб, жами коронавирусни енгганлар сони 1856 нафарга етди

САЛОМАТЛИК 10.05.2020, 16:22
Самарқандда ҳам 10 киши тузалиб, жами коронавирусни енгганлар сони 1856 нафарга етди

Самарқанд вилоятида навбатдаги 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (4 нафари Тойлоқ туманидан, 2 нафари Самарқанд шаҳри ва Оқдарё туманидан, Жомбой ва Пайариқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Грузиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Уларнинг энг ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 70 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 80 нафарга етди.

Шундай қилиб, 10 май 13:10 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1856 нафарга етди. 10 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2411 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ республика давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 531 нафар бемордан 7 нафари оғир аҳволда эканлигини, 42 мингдан ортиқ фуқаро карантинда бўлиб турганини қайд этган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1