1

Андижонда фермердан 10 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган “кадастр” ходими ушланди

ЖИНОЯТ 12.05.2020, 17:18
Андижонда фермердан 10 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган “кадастр” ходими ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармасига Хўжаобод туманида фаолият юритувчи “Д-А.” фермер хўжалиги раҳбари У.Р. мурожаат қилиб, туман“Ер-мулк кадастри давлат корхонаси” мутахассиси Ж.И. фермер хўжалигига тегишли бўлган 10 гектар ер майдонини унингтурмуш ўртоғи Д.А.нинг номига боғдорчилик йўналишида фаолият юритиш учун қароричиқартириб бериш эвазига15.04.2020 йилда 1 000 АҚШ доллари олиб, яна 9000 АҚШдоллари талаб қилаётганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар қилмоқда

Департамент ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хўжаобод туман “Ер-мулк кадастридавлат корхонаси” мутахассиси Ж.И. фермер хўжалиги дала шийпонида мурожаат муаллифи У.Р.дан талаб қилган 9000 АҚШ долларидан 7800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилбилан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Ж.И.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1