1

Бекат қуришга ер ажратиш учун 600 АҚШ доллари талаб қилган архитектор ушланди

ЖИНОЯТ 14.05.2020, 11:18
Бекат қуришга ер ажратиш учун 600 АҚШ доллари талаб қилган архитектор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Асака тумани қурилиш бўлими архитектори О.А. фуқаро Ф.А.га Марҳамат тумани қурилиш бўлимида ишловчи танишлари орқали тумандаги “Полвонтош” МФЙ ҳудудидаги йўл бўйидан бекат қуриш учун ер ажратиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда бош Прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

Жиноятчи 500 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани қурилиш бўлими архитектори О.А., Марҳамат тумани қурилиш бўлими етакчи мутахассиси М.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1