my5
all

Отасининг машинасига маёқларни ўрнатиб олиб, мақтанчоқлик қилган йигитча жавобгарликка тортилди (видео)

ЖАМИЯТ 22.05.2020, 17:08
578
Отасининг машинасига маёқларни ўрнатиб олиб, мақтанчоқлик қилган йигитча жавобгарликка тортилди (видео)

Кимгадир яхши кўриниш ёки олифталик қилиш учун белгиланган қоидаларни бузаётган, бунинг устига олифталигини мақтанаман деб аслида қоидабузарлигини ижтимоий тармоқларга тарқатаётган ёшлар кўпайиб бормоқда.  

Ушбу видеода сигарет чекиб, машинасига ёнувчи маёқларни ўрнатиб олиб, мақтанчоқлик қилаётган ана шундай ёшлардан бирини  кўриш мумкин.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, машина ўсмирнинг отасига тегишли бўлган. 

Қилган ишидан пушаймонлигини айтишига қарамай ҳуқуқбузар қонун олдида жавоб беришига тўғри келди. 

ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўрамоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42