1

«ICТWEEК Uzbekistan 2015» АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади

HI-TECH 24.08.2015, 15:00
 «ICТWEEК Uzbekistan 2015» АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади

2015 йилнинг 14-18 сентябр кунлари ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида қатор, ягона форматдаги ихтисослаштирилган тадбирларни қамраб олган «ICТWEEК Uzbekistan 2015» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.

АКТ ҳафталигининг жорий йилдаги ўзига хос формати нафақат барча тадбирларни янада самарали ва мақсадли, шу билан биргаликда меҳмонлар ҳамда тадбир иштирокчилари учун қулай шаклда ташкил этилишига хизмат қилади. Ҳафталикни ўтказишдан кўзланган бош мақсад АКТ фойдаланувчиларини, аҳолини Ўзбекистон ахборот-коммуникация бозорида қўлга киритилаётган амалий натижалар билан таништиришдан иборат.
ICTEХPО 2015 – ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси АКТ ҳафталигининг йирик тадбирларидан бири ҳисобланади. Кўргазмада турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 150 нафар компания-муасассалар АКТ йўналишидаги фаолиятлари, лойиҳалари билан иштирок этадилар.

Бу йил кўргазма учун умумий ҳисобда 2000 кв.м. ҳамжидаги майдон ажратилган. Кўргазма тармоқли шаклда Тошкент (15 – 17 сентябр) ҳамда Самарқанд (15 – 16 сентябр) шаҳарларида ташкил этилмоқда. ICTEХPО 2015’га 30 минг иштирокчининг ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1