1

Фарғонада "ўта оғир жиноят содир этган" шахслар "қўлга олинди"

ЖАМИЯТ 27.05.2020, 20:38
Фарғонада "ўта оғир жиноят содир этган" шахслар "қўлга олинди"

Фарғона вилоятида Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси, вилоят прокуратураси, Шарқий ҳарбий округ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Шартли сценарий асосида 2020 йил 26 май куни номаълум шахслар томонидан чегарадош ҳудудда ўта оғир жиноят содир этилиб, қуролланган жиноятчилар ҳодиса жойидан яширинганликлари тўғрисида Фарғона вилоят ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.  

Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг кўрсатмасига асосан яширинган жиноятчиларнинг шахсини, улар ҳаракатланиши мумкин бўлган йўналишларини ҳамда турган жойларини аниқлаш бўйича дарҳол тегишли режа кучга киритилди.

Режага асосан, вилоят ИИБда тезкор штаб йиғилиб, куч-воситаларнинг белгиланган ҳудудларда хизмати ташкил этилди. 

Олиб борилган тадбирлар натижасида қуролланган жиноятчилар яширинган объект аниқланиб, уларни зарарсизлантириш бўйича махсус операция ўтказилди.    

Ўқув машғулот якуни бўйича Ички ишлар бошқармаси ҳамда Миллий гвардия раҳбарларининг эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан таклиф ва тавсиялари етказилди.  

Бу каби ўқув машғулотлари шахсий таркибнинг келгусида жиноятчиликни олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ҳамда тезкорлик билан қарор қабул қилиш кўникмаларини янада мустаҳкамлашда ўз самарасини беради.    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1