1

Тошкентда янги туман очилди. Унга Ортиқхўжаевнинг ўринбосари ҳоким бўлади

ЖАМИЯТ 30.05.2020, 00:11
Тошкентда янги туман очилди. Унга Ортиқхўжаевнинг ўринбосари ҳоким бўлади

Шавкат Мирзиёев 2016 йил сентябрда беш йил давомида Сергели туманида 500 та кўп қаватли уй қурилишини айтганди. Президент 2018 йил декабрда бу борадаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирганди.

Бугун бу ерда катта, замонавий мавзе пайдо бўлди. Охирги 3 йилда туманда 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилди. Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошган.

Президент Шавкат Мирзиёев шунча одамнинг фаровонлигини таъминлаш, бошқарувни самарали ташкил этиш мақсадида ушбу ҳудудда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида Янгиҳаёт кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ҳаёт Иноғомов пойтахтда янги ташкил этиладиган Янгиҳаёт кичик тумани ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Сергели туманидаги бунёдкорлик ишлари билан танишгач, фаоллар билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида давлат раҳбари тумандаги Чоштепа ва Қипчоқ мавзелари негизида Тошкент шаҳар ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида Янгиҳаёт кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирди.

«Ўзбекистон 24» телеканали репортажидан маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев янги туманнинг ҳокими лавозимига Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳаёт Илёсович Иноғомов номзодини таклиф қилган.

Бўлғуси ҳоким 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2008 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтини тамомлаган.

34 ёшли Иноғомов 2018 йилдан октябридан буён Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси ДУК директорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Янгиҳаёт – пойтахтнинг 12-тумани бўлади

Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил сентябрдаги топшириғи билан, Сергелида 5 йил ичида 500та кўп қаватли уй қурилиши лойиҳаси бошланган эди. Ҳозирга келиб, бу ерда катта, замонавий мавзе пайдо бўлди.

Охирги 3 йилда туманда 19 522 хонадонли 460та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди, 26та намунавий типдаги маҳалла гузарлари барпо этилди.

Шу даврда бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келиб, жами аҳоли 276 минг нафардан ошган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу ҳудудда янги кичик туман ташкил этишдан мақсад – янги кўчиб келган одамларнинг фаровонлигини таъминлаш ва бошқарувни самарали ташкил этишдан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1