1

Шифокорлар беш ёшгача бўлган болаларга тиббиёт ниқобини тақишни тавсия этмайди

САЛОМАТЛИК 30.05.2020, 09:43
Шифокорлар беш ёшгача бўлган болаларга тиббиёт ниқобини тақишни тавсия этмайди

Германиялик шифокорлар беш ёшгача бўлган болаларга COVID-19 инфекциясидан ҳимояланиш учун тиббиёт ниқобини тақмасликни маслаҳат беради.

Бу ҳақда Германиянинг педиатр-врачлар федерал ассоциацияси аъзоси Якоб Маске "РИА Новости" га берган интервьюсида қайд этиб ўтди.

Жорий йилнинг апрель ойида Германия педиатр-врачлар федерал ассоциацияси COVID-19 вирусини кенг тарқалиши туфайли болаларни тиббиёт ниқобларини тақиш масаласи бўйича баёнот берди.

Унда қайд этилишича, ниқобларни ўз вақтида олиб ташлай олмайдиган болаларнинг нафас олиш жараёнида ниқоб ортида тўпланган кўп миқдордаги карбонат ангидрид уларнинг саломатлиги учун анча хавфли ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1