my5
all

Сузиш орқали коронавирусни йўқотиш мумкин

СПОРТ 30.05.2020, 10:22
1113
Сузиш орқали коронавирусни йўқотиш мумкин

Бугун бутун дунёда коронавирусга қарши самарали курашиш йўлида изланишлар олиб борилмоқда ва турли-туман ечимлар таклиф қилинмоқда. Вирусга қарши курашдаги муқобил вариантлардан бири — сузишдир.

— Хитойда COVID-19га қарши кураш воситаларини аниқлаш мақсадида ўтказилган тадқиқодда сузиш бўйича 3 карра олимпиада, 11 марта жаҳон чемпиони бўлган 28 ёшли Сунь Ян кўнгиллилар сафида қатнашди, — дейди ментал генетика бўйича мутахассис Елена Шарафутдинова. — Тадқиқот олдидан вирус юқори ҳарорат, сувдаги хлор, қонда кислород миқдори ошишидан “қўрқиши” инобатга олинди.  

Шундан кейин тадқиқод бошланди. Сунь Янга бирор кор-ҳол содир бўлгудек бўлса, унга қаҳрамонлик унвони берилиши, оиласи уч авлодгача таъминланиши ваъда қилинди. Шундай қилиб, машғулот даврида кўнгилли чемпионга вирусли инъекция амалга оширилди. Шунга қарамай текширувларда унинг бутунлай соғломлиги тасдиқланди, унинг қонида коронавирус топилмади. Спортчининг биргина шикояти қувватсизлик ва ҳолдан тойишни ҳис қилганидир. Бироқ докторлар буни психологик ҳолат, адреналин ошиши билан изоҳлашмоқда.

Шундан келиб чиқиб мутахассислар интенсив сузиш орқали коронавирусдан сақланиш мумкинлигини таъкидлашган.  Бунда юрак қисқариши частотасини ошириш, 45 дақиқадан кўпроқ шуғулланиш, чуқур нафар олиш тавсия қилинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49