Сўнгги 1 йил ичида энг кўп даромад топган спортчи маълум бўлди

СПОРТ 30.05.2020, 17:00
Сўнгги 1 йил ичида энг кўп даромад топган спортчи маълум бўлди

Forbes журнали энг кўп даромад оладиган спортчилар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, теннис бўйича 20 карра «Улкан тож» мусобақалари ғолиби Рожер Федерер дунёнинг энг кўп даромад оладиган спортчиси деб топилди. Швейцариялик спортчи 2019 йилнинг 1 июнидан 2020 йилнинг 1 июнига қадар 106,3 миллион доллар ишлаб топган. Улардан 6,3 миллиони мусобақалар мукофот пули бўлса, 100 миллиони ҳомийлардан келган даромад. Тарихда илк бор теннисчи мазкур рейтингда биринчи ўринни қўлга киритди.

Ундан кейинги уч ўрин футбол вакилларига насиб этган. Топ-100 ликдан 35 нафар баскетболчи, 31 нафар америкача футбол вакили, 14 футболчи, 6 теннисчи, 5 нафар бокс ва MMA жангчиси, 3 пойгачи, бир нафардан бейсбол ва крикетчи ўрин олди.

Сўнгги бир йили ичида энг кўп даромад топган спортчилар ўнлиги билан танишинг:

  1. Рожер Федерер, теннис — 106,3 миллион доллар (маош — 60 млн доллар, ҳомийлик — 45 млн)
  2. Криштиану Роналду, футбол — 105 млн (60 млн, 45 млн)
  3. Лионель Месси, футбол — 104 млн (72 млн ва 32 млн)
  4. Неймар, футбол — 95,5 млн (70,5 млн ва 25 млн)
  5. Леброн Жеймс, баскетбол — 88,2 млн (28,2 млн ва 60 млн)
  6. Стефен Карри, баскетбол — 74,4 млн (30,4 млн ва 44 млн)
  7. Кевин Дюрент, баскетбол — 63,9 млн (28,9 млн ва 35 млн)
  8. Тайгер Вудс, голф — 62,3 млн (2,3 млн ва 60 млн)
  9. Кирк Казинс, америкача футбол — 60,5 млн (58 млн ва 2,5 млн)
  10. Карсон Венс, америкача футбол — 59,1 млн (55,1 млн ва 4 млн)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1