1

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар яна 30 нафарга кўпайди

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 23:21
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар яна 30 нафарга кўпайди

2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939  нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Бугун соат 17:00 да беморлар сони 3909 нафар эди, яқин соатларда улар 30 нафарга ошган. 

"Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди" дейилади хабарда.

Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайган.  836 нафари даволанишда қолмоқда. 

Вафот этганлар 16 нафарга етган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1