АсосийJamiyat

Дунё туризми: пандемиядан сўнг нималар ўзгаради?

'Дунё туризми: пандемиядан сўнг нималар ўзгаради?'ning rasmi

Маълумки, каронавирус пандемияси оқибатида бутун дунё бўйлаб эълон қилинган карантинлар сабабли туризм оқими деярли 90 фоизга тушиб кетди. Туризм ривожи, келажак туризми ва бу соҳадаги айрим ислоҳотлар ҳақида  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги "Ипак йўли офиси" директори, Туризм лабораторияси раҳбари Темур Мирзаев таҳлилий мақола тайёрлади. Ушбу мақолада келтирилган фикр-мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз.

"Пандемия тарқилишидан аввалги туризм статистикага назар ташласак, юртимизга келаётган сайёҳлар оқими янада ортишда давом этаётган эди. Шу тенденция давом этганида 2019 йилдаги 6.7 миллион кўрсатгичидан бемалол ўтиб кетиш мумкин бўларди. Аммо пандемия барча мамлакатларнинг барча прогнозларига путур етказди. Мамлакатнинг иқтисодиётига катта зарар етиб турганда кимнинг кўнглига сайру саёҳат сиғарди?!

Юртимиз аҳолиси ва туристларнинг ҳаракати чекланган пайт ҳунармандлар фаолияти, маҳсулот реализацияси ҳам туриб қолгани аниқ. Аммо мамлакат иқтисодиётини оёққа турғизадиган соҳалардан бири туризм эканлигини унутмаслик ва қўл қовуштириб ўтирмасдан, харидорларни жалб қилиш йўлларини излашни даврнинг ўзи кўрсатиб турибди.

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да рақамли технологияларни тадбиқ қилиш учун яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, ҳунармандлар фаоллигини ошириш, ижтимоий тармоқларда ўз маҳсулотларини реклама қилиш, онлайн савдо платформаларига уланиш, хорижга тўғридан тўғри сотиш имкониятини яратиш бўйича малакаларни ҳосил қилиш аҳоли даромадларини сезиларни кўпайишига имкон беради.

Ҳукумат томонидан соҳа ривожи учун турли имтиёз ва рағбатлантириш механизмлари қатор ҳужжатларда ўз аксини топмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида 2020 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандлар учун календарь йили давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) сотишдан тушган тушуми 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдори учун якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ягона солиқ тўлов ставкаси 2 фоиз миқдорида тўланадиган бўлди.

Президентимизнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан эса, туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун 2020 йил 1 июндан 31 декабрга қадар фойда солиғи ставкаси белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилди.

 Қўмита ва “Ҳунарманд” уюшмаси билан биргаликда hunar.uz сайти ташкил этилди ва унда рўйхатдан ўтган туризм соҳасидаги ҳунармандлари ўзи 900 дан ортиқни ташкил этмоқда. Ушбу реестрдаги ҳунармандлардан энг фаоллари ҳар йили Қўмита бир қатор рағбатлантирилади. Хориждаги халқаро кўргазмаларга қатнашиш, маҳсулотлари рекламаси ва реализациясида кўмаклашиш шулар жумласидандир. 

Жорий йилнинг бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида “Tourism Lab”(Туризм лабораторияси) маркази ташкил этилди. Марказ туризм ва бошқа ижтимоий соҳаларга хизмат қилиши мумкин бўлган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш, янги миллий бренд маҳсулотларини яратиш, лойиҳаларга ёшларни жалб қилиш варағбатлантиришкаби фаолият билан шуғулланади.

Ҳозирда буюк уламоларимиз ва маданий бойликларимиз ҳақидаги фильмларни хорижий тилларга таржима қилиш, Ўзбекистон фото-харитаси, эко-жойнамоз, “Ўзбекистон бўйлаб қўғирчоқлар саёҳатда” спектакли, ҳудудларимиз логотиплари, Мўйноқда яшил лабиринт, HomeFitness спорт иловаси ва Masjidfiner зиёрат туризм иловалари, болалар учун “Саёҳат одоби” қўлланмаси каби лойиҳалар устида иш бошланган.

Сrafted.uz тизими масалага ечим бўла оладими?

Туризм соҳасидаги ҳунарманд маҳсулотлари, асосан, хордиқ ва эстетик истеъмол молларига гуруҳига киришига қарамай, соҳа вакиллари вақтни бекор ўтказмасликлари муҳим. Карантин даври ва туризм мавсумининг бошланишига қадар ҳам ҳунармандларимиз ва уларнинг маҳсулотини сотувчи дўкончилар ўз вақтларини янги турдаги сувенир маҳсулотларини яратиш, хориж тажрибасини интернет орқали ўрганишдан ташқари, турли хил тилларда бошланғич мулоқот олиб боришни ўрганишларини таклиф этган бўлардим. Crafted.uz платформасининг ижтимоий йўналиши ҳунармандларга бўлғуси ҳаридорлар портрети ва географиясини чизиб олишда ҳам кўмаклашиши мўлжалланган. Кимлар энг кўп сувенир сотиб олади? Қайси сайёҳ қандай маҳсулотга қизиқади?Қайси сувенир маҳсулотидан кўпроқ даромад тушади? Қайси миллатдаги туристларда харидни аёл ёки эркак киши қилади? каби саволларга жавоб топишучун керакли тадқиқодлар олиб бориш орқали, соҳага хорижий грант ва экспертларни жалб қилиш орқали эришилади.

Crafted.uz номи “Crafted in Uzbekistan”жумласиқисқартмаси бўлиб,ушбу тушунча 2019 йилнинг декабрь ойидаги Японияга хизмат сафарим билан боғлиқ. Кйото шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКОнингмаданий меросни сақлаш, ёш авлодга етказиш мавзусига бағишланган конференция жуда самарали бўлиб ўтди ва шаҳарнинг тарихий обидалари бўйлаб экскурсиялар ташкил этилди. Ушбу обидалар яқинида расталарида сотиладиган нафисва юқори сифатли “қўл иши” ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирларда “Made in Japan”ёки “Made in Kyoto”эмас, “Crafted in Kyoto” ёзувини кўриш мумкин эди.  Яъни, “Кйото ҳунарманд усталари томонидан яратилган” деган маънони берарди. Бу ерда ҳам жой номига ҳурмат, ҳам маҳсулотга муносабат, эътироф сезилиб турарди. Чунки инглиз тилида “to craft”феъли қўл меҳнати билан, анъанавий санъат орқали яратиш жараёнига айтилади. “To make” эса турли усулда, жумладан, завод ва фабрикадан чиққан маҳсулотга ҳам қўлланилади.

Санъатми саноат ёхуд QR код қани?

Биздаги сайёҳлар учун сувенир дўконлари ва расталардаги кулолчилик маҳсулотига бир назар ташлаб кўринг-а!Қўпол бичимли, вазниоғир, ранглари тарқаб кетган ҳамда харид қилингач махсуссинишдан ҳимояловчи ўрами шай турмайди. Газета ёки елим пакетга ўраб берилади. Аксар сувенир маҳсулотларида ишлаб чиқарувчи уста, устахона номи ва алоқа рақамлари, сайт ёки QR код акс этганига кўзим тушмайди. Бу камчиликлар рақамли иқтисодиётни қаердан бошлашимиз кераклигини яққол кўрсатиб турибди.

Аммо энг кўнгилга ботадигани, сувенир маҳсулотларинингаксариятида ҳатто “Made in Uzbekistan” ёзуви ҳам йўқ. Бу фақат кулолчиликдаэмас, бошқа турдаги маҳсулотларда ҳам шу аҳвол. Рақамли иқтисодиёт бозорига киришни истар эканмиз, юртимизга келган сайёҳнинг 100 фоизи смартфон билан келса, хориждаги потенциал харидорларнинг 90 фоизи смартфон ва компьютер орқли интернетдан фойдаланади. Бу эскича шаклда ишлаш орқали ҳунармандларнинг янги мижозларни жалб қилиш эҳтимоллиги 0 фоизга тенглигини кўрсатиб турибди. Тўғри, ўз ҳунарини маромига келтириб, сайёҳлар орасида ҳам, хорижий кўргазмаларда, хусусий коллекционерлар орасида ҳам танилган усталаримиз, гиламдўзлар, заргару чеварларимиз талайгина. Уларнинг меҳнат ва санъатини хорижда қадрлашади, дўстларига ва саёҳат блогларида бегоналарга кўз-кўз қилиб, тавсия этишади.

Бизнинг мақсад, саёҳатдан қайтаётган меҳмон ўзи билан олиб кетадиган эсдалик, сувенирга сифат ва эстетик талаб қўйиш, турли ижодкорлар билан ҳамкорликда миллий маҳсулотларсифати ва имижини ошириш орқали уларгаюқори баҳо (нарҳ) ва статус беришга хизмат қилади. Шунда уларни харидор саноат эмас, санъат маҳсулоти сифатида қабул қилади.

“Crafted in Uzbekistan” стандарти айнан шу камчиликларни бартараф этиш орқали янги брендлар, усталар ва инноватив сувенирларни яратишга хизмат қилади.

Президентимизнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида 2020 йил 1 июндан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) хорижий ошхона ёки алоҳида йўналиш бўйича ихтисослашган тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратиш белгиланди.  Бу қарорнинг қабул қилиниши соҳа ривожи учун айни муддао бўлди.

Ҳозирда “Crafted in Uzbekistan” тизими доирасидаcrafted.uz сотув платформаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.Бу платформа ички ва хорижий харидорга маҳсулотни сотиш кўламини кенгайтириш, ҳунарманд-харидор тўғридан-тўғри мулоқотини ўрнатиш (онлайн савдо платформалари, электрон тўлов тизими), логистика (халқаро почта орқали етказиб бериш) тизими,сувенирларни яратишдаги креатив жараёнга барча иқтидорли санъат вакилларини жалб қилиш ва рағбатлантириш тизими (гонорар ва лицензиялаш)ни жорий этиш каби имкониятларни ўз ичига олади.

Ушбу лойиҳанинг яна бир ижтимоий жиҳати – сувенир соҳасига қизиқаётган уй бекалари ва  талаба ёшларучун онлайн ва оффлайн консультация, видео маҳорат дарслари яратилади.Айни пайтда уларнинг маҳсулотларини сотишда кўмаклашиш тизими бўйича иш олиб бормоқдамиз. “Tourism Lab” жамоамиз букатта масштабли ишларни қоғоздан ҳаётга кўчириш учун турли давлат вазирлик ва идоралари, маҳаллий ва хорижий ННТлар билан ҳамкорликка чақирмоқда. Ҳозиргача Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Камолиддин Бехзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институти, “Енгилсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги каби ташкилотлар ушбу лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган.

Мудраб ётган соҳани уйғотиб,оёққа турғазиш ва уни илғорлар қаторига олиб чиқиш учун давлат ташкилотлари, хусусий ижодкорлар ва ННТ лар билан яқиндан ҳамкорлик ва хорижий грант маблағларини жалб қилиш жуда муҳим. Олдимизда турган режалар катта жамоавий меҳнатни талаб қилади. Ҳудудларга хос маҳсулотлар онлайн харитасини яратиш, усталар маҳсулотини брендлаш, сифатни баҳолаш тизимини яратиш, янги прототипларни яратиш ва тарғиб қилиш, энг намунали устахоналарга экскурсияларга онлайн буюртма бериш каби хизматлар лойиҳанинг кўламини кўрсатиб беради. Айтиш керакки, якунда маҳсулотлар сифати таъминланиб, янги экосистема яратилгач, “Хонобод-Мўйноқ туризм магистрали” йўл ёқаларида ва асосий туризм марказларда crafted.uz бренди остидаги сувенир дўконлари ташкил этилади.

Анъанавий инновация нега керак?

Анъанавий ҳунармандчилик бир неча асрда ривожланади, уни ўзгартиришга, инновация орқали янги маҳсулот турларини яратишга хожат йўқ, деб ўйлайдиганлар йўқ эмас орамизда.Дунё бўйлаб сайёҳлар ўртача ёши пасайиб бормоқда, оҳирги йиллардаги тенденция индивидуал туризм ривожини кўрсатаётганди. Пандемиядан кейин эса гуруҳ бўлиб саёҳат қилиш кескин камайиб кетади. Одам ўзи саёҳат қилганида эса шериклар босимига берилмай, шошмай ўзининг юрагига ўтирган маҳсулотни сотиб олади. Бугун сайёҳга бир марта сотиб олиб, йиллаб жавонда чангиб ётадиган нарсалар керак эмас. Унга Ўзбекистондан олиб кетган эсдаликдамиллий санъатлар, нақшлар, бошқа ўлкада топилмайдиганоригиналлик билан бир қаторда кундалик турмушда, офисдафойдалана олиш имконияти бўлиши жуда керак.

Қоҳирада пупирусли блокнот, Венецияда мурано шишасидан калит брелоги, Сэулда кумушдан овқат таёқчалари, Жакартада батик матосидан галстук, Санкт-Питербургда Совет Иттифоқи раҳбарлари тасвирланган матрёшканинг энг кўп хариб қилинаётгани айнан анъанавий инновациянинг фойдасидир. Шу қадимгидек кўринган матрёшкани эса 1890йилларда рассом Серге й Малютин япон қўғирчоғидан илҳомланиб яратган.

Янги сувенирларда ана шу жиҳатлар ҳамоҳанг бўлса сайёҳлар даромад келтириши билан бирга хорижда юртимизни бир неча йил бепул реклама қилади, янги меҳмонларни юртимизга жалб этади.

Икки салбий жиҳат

Анъанавий ҳунармандчилик тамойиллари асосида, қўл меҳнати билан, оилавий ёки уста-шогирд бўлиб маҳсулот яратадиган кулол, заргар, темирчи, тўқувчи каби юзлаб соҳадаги усталаримиздан, фақат уларнинг маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи шахсларни, чайқовчиларни фарқлаш зарур. Бизда туризмдаги сотув билан боғлиқ икки жиҳат салбий таассурот қолдиради. Бири арзонга келтирилган ва Хитой фабрикаларда ясалган “Made in China” сувенирларни миллий маҳсулотдек тақдим этилиши. Бу бир гуруҳ сотувчилар учун фойда бўлса ҳам, ҳунармандларимиз ва миллий анъанавий маҳсулотлар учун зарар келтиради. 

Иккинчиси, ЮНЕСКО ҳимоясидаги, ғуруримиз бўлган меъморий обидаларимиздан савдо маркази вазифасида фойдаланиш – Регистон майдонидаги улуғвор Улуғбек ва Шердор мадрасалари, Ўрта Осиёдаги энг катта саналган Бухородаги Кўкалдош мадрасаси, Ичан Қалъадаги маърифий ва маъмурий бинолар Совет даврида асл функциясидан айрилиб, дўкон сифатида фойдаланишга руҳсат бериб қўйилган. Аммо мустақилликдан кейин ҳам бинолар маъмурияти ушбу биноларимизни қадрига етмай, ижарага бериб қўйган.

XV-XVI асрларда илм-маърифат ўчоғи бўлган, ислом архитектураси санъати дурдоналари бўлган бинолардандўкон қилиб фойдаланишни ким ўзига эп кўради. Бундай муносабатни кўриб хаёлга – отасидан мерос қолган олмосни фақат ёнғоқ чақиш учун фойдаланган бойвачча ҳикояси эсимга келади.

Муаммолар устидан кўз ёш тўкиш эмас, амалий ечим таклиф қиладиган даврда яшаяпмиз. Маданий мерос объектлари ҳудудидан барча замонавий элементларни чиқариб ташлаб, доимий равишда Ўрта аср муҳитини ҳосил қилиб, маҳаллий актёрлар иштирокида мадраса ҳаётидан саҳна кўринишлари кўрсатилса ёҳуд замонавий мадраса ташкил этилса, бу бошқа гап. Бунда сайёҳлар 10 баробар кўпроқ завқланиб, 10 баробар кўп вақт ва нақд сарфлашади.

Сотувчилар бўйича эса, ўзим гувоҳи бўлган, миллионлаб сайёҳ қабул қиладиган 4 та обида бошқарувини мисол келтирсам. Тож Маҳал (мақбара, Агра шаҳри), Боробудур (ҳиндуизм ибодатхонаси, Йогякарта шаҳри, Индонезия), Колизей (оммавий тадбирлар майдони, стадион, Рим шаҳри), Фушими Инари Таиша (шинтоизм ибодатхонаси, Кйото шаҳри) обидалари ҳудудида бирорта савдо дўкони йўқ. Аксинча, обидага кириш ва чиқишда лабиринт сифат расталар, сувенир кўчалари ташкил этилган. Бу эса зиёрат билан тижоратни самарали ажратилганига оддий бир мисол.

Э-ҳаридлар миқдори кескин ошмоқда

Маълумотларга қараганда, Хитой, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Россия Фредерацияси фуқаролари шоппинг учун кўп пул сарфлашар экан. Бизда ҳукуматимиз томонидан ушбу мамлакатларнинг барчаси учун ёки виза тизими бекор қилинган, электрон виза олиш қулайлиги яратилган. Бу пандемия асоратлари тарқаб, хорижий туристлар оқими қайта тикланганда ҳунармандларимиз учун даромадларини ошириб олишга қулай шароит яратади. Аммо бозор иқтисодиётидаги рақобат, мунтазам янгиланаётган инновация ҳунармандларимиз учун визасиз тизим, Ипак Йўлида жойлашган энг хавфсиз ва жозибадор мамлакат сифатидаги обрўмизнинг ўзига ишониб қолмай, масъулият билан ўз устида ишлаш талабини ҳам қўяди.

Нуфузли McKinsey, Visa, Statika каби халқаро ташкилотлар тадқиқодлари шуни кўрсатадики, дунё бўйлаб банк тўлов карталаридан тўловларда фойдаланиш 2012-2017 йилларда 9 фоизга ошган, Шимолий Америка қитьасида 50 фоиз тўлов электрон тарзда амалга оширилган бўлиб, бир йилда ўртача бир киши томонидан 450 марта пул трансакцияси амалга оширилади.

Рақамли тўловлар йилига ўртача 12,8 фоизга ошмоқда ва 2017-2023 йиллар мобайнида бу ўсиш давом этиши таҳмин қилинмоқда.

Visa Europe ташкилоти томонидан 2017 йилда ўтказилган сўровда иштирок этган ёшларнинг 92 фоизи келажакда фақат мобил тўлов орқали харидларини амалга оширишни айтган. 2018 йилда тадқиқотга кўра эса, Хитойда 2012-2017 йиллар орқалиғида танилган WeChat ва Alipay электрон тўлов тизимлари сабаб, э-харидлар миқдори 8 баробарга – 4 фоиздан 34 фоизга кўтарилган.

Замонавий сайёҳ бир мамлакатга ташриф буюргач, энг катта ҳаражатни турар жой учун, кейинги ўринда эса шоппинг (харид) учун сарфлайди. Шу сабабдан ўз маҳсулотининг сифати, нафислигини таъминлаш билан бир қаторда, ҳунарманд маҳсулотни харидорга тақдимоти (рекламаси, ўрами) ва, албатта, қулай тўлов тизимини йўлга қўйганлик даромадни белгиловчи асосий омилларга айланиб улгурди.  Ҳунармандларимиз, аввало, рақамли иқтисодиётган тезроқ ўтишлари талаб этилади. Бунда ижтимоий тармоқлар, онлайн дўконларга маҳсулот жойлашдан ташқари замонавий тўлов тизимлари - MasterCard, Visa, Union Pay каби ҳалқаро тўлов карталари билан бир қаторда онлайн тўлов платформаларига уланиш, хизматларига тўловни қабул қилишга кўникиш зарур.

    Бошқа янгиликлар