1 октябрдан 7 октябрь кунигача Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида сув спорти турлари бўйича турли ёш тоифларида еттинчи марта Осиё чемпионати ўтказилди. Унда 12 мамлакат вакиллари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.
Сузиш бўйича ёшлар терма жамоаси ушбу турнирда жами 7та медалга эгалик қилган.
"Халқ сўзи" газетаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги қошидаги сув спорти турлари бўйича республика олимпия захиралари мактаби ўқувчиси Ольга Морозова ҳамда Олий спорт усталари республика мактаби вакиллари бўлмиш Ботир Ҳасанов, Павел Азямов, Достон Ботиров, Даврон Ботиров, Мирзоҳид Миркаримов турли йўналишларда медаллар олишган.





