АсосийSport

Артур Таймазов ўзини фанга бағишламоқчи

Учкарра олимпия чемпиони Санкт-Петербургда бўлиб ўтган VII халқаро «Спорт. Инсон. Саломатлик» илмий конгрессида эндиликда ўзини фанга бағишламоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзР Миллий олимпия қўмитасиси пресс-атташеси Шавкат ЖАЛИЛОВ хабар берди.

У жиддий операция сабаб анча вақт машқ қила олмаганини, қолган ойларда эса Олимпиадага тайёргарлик кўришга улгурмаслигини, сайёҳ сифатида боришнинг эса маъниси йўқлигини айтиб ўтди. “Мен спорт фаолиятимни якунлаб, илмий иш бошламоқчиман” деди у.

Бунинг учун эса спортчи Россиянинг П.Ф.Лесгафт университетининг аспирантурасига ўқишга кирди. У ерда эса Таймазов профессор Борис Тараканов бошчилигида юқори даражадаги курашчиларни индивидуал тайёрлашга бағишланган диссертация ёзишни режалаштирмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар