АсосийSport

Ўзбекистон Тошкентда КХДРни мағлубиятга учратди

Тошкентдаги Марказий "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ҳамда КХДР миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви якунига етди.

Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди, дея хабар беради Uff.uz сайти.

Ўйин кутилганидек, шиддатли курашларга бой тарзда бошланди. Кутилмаганда, вакилларимиз тезкор гол ўтказиб юборишди.

3-дақиқадаёқ Ри Хёнг Чол жамоасини олдинга олиб чиқди. Ҳаммаси шундан кейин бошланди.

Ҳаяжонли дамлар киши вужудини чулғаб олди. Яхшики, футболчиларимиз ўзларига келиб, ҳисобни тенглаштиришди. Игорь Сергеев боши билан гол уриб, орадаги фарқни йўққа чиқарди. Шу тариқа жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда ўйин тенгкурашлар остида кечди. Захирадан майдонга тушган Александр Гейнрих бутун ўзбек халқига қувонч олиб келди. Одил Аҳмедов эса, 86-дақиқада суперголи билан футбол байрамини бошлаб юборди.

Жуду муҳим ўйинда Ўзбекистон термаси ғалаба қозонди.

 

    Бошқа янгиликлар