1

Смартфон ёки планшетга улана оладиган «ақлли» ниқоб яратилди

HI-TECH 27.06.2020, 11:29
Смартфон ёки планшетга улана оладиган «ақлли» ниқоб яратилди

Япониялик мухандислар Блуэтоотҳ орқали смартфон ёки планшетга улана оладиган «ақлли» ниқоб яратдилар. Ушбу ниқоб оғзаки нутқни матн шаклига ўзгартириши, агарда лозим бўлса, уни япон тилидан саккизта хорижий тилга ҳам таржима қилиши мумкин, дея ёзмоқда Ўзрепорт нашри. 

Ушбу ғоя Донут Роботисс технологик стартап мутахассисларига тегишли. Компания директори Таисуке Ононинг айтишича, баъзида харидорларга ва сотувчиларга бозор, ёки супермаркетда бир-бирларини тушуниш қийин бўлади, бунга қайсидир маънода амалдаги тиббий ниқоблар ҳам сабабдир. Гаджет эса смартфондаги матнни овозли хабарга айлантириш орқали алоқа сифатини ҳам яхшилай олади.

Қурилма нархи – $40 доллар. Сотувлар сентябрь ойида бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1