“Барселона” жамоасининг собиқ футболчиси ва айни пайтда Қатарнинг “Ал Садд” клубида тўп сураётган ярим ҳимоячи Хави Эрнандес MARCA Leyenda соврини билан мукофатланди, деб хабар бермоқда championat.com нашри.
Мазкур мукофот 1997 йилдан бери Marca газетаси томонидан йилнинг энг яхши профессионал спортчиларига бериб келади. Бу совринга Диэго Марадона, Майкл Жордан сингари машҳур спортчилар ҳам эришган.





