26 август куни Ўзбекистон Президентининг Иордания Подшоҳи билан учрашуви доирасида Шавкат Мирзиёевга Иорданиянинг энг нуфузли давлат мукофоти – “Ан-Наҳда” ордени топширилди.
Тақдирлаш маросими давомида давлат раҳбаримиз ушбу орденни икки томонлама ҳамкорлик ва Ўзбекистон халқига бўлган дўстона ҳурмат рамзи сифатида қабул қилганини таъкидлади.
Учрашув чоғида етакчилар сиёсий, иқтисодий, маданий ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришди. Президент Мирзиёев, шунингдек, Иорданиянинг халқаро майдондаги фаоллиги ва тинчликсевар ташқи сиёсатини алоҳида эътироф этди.