1

Ўзбекистонда имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ойлиги бошланди

ЖАМИЯТ 03.12.2015, 11:22
Ўзбекистонда имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ойлиги бошланди

Тошкентда имконияти чекланган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ойлиги бошланди. Унинг расмий очилиши Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Нодавлат-нотижорат ташкилотлари (ННТ) уюшмаси қошидаги Ногиронлар ННТларининг маслаҳатлашув кенгаши томонидан ўтказилган тадбир доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, мазкур ойликни ўтказишдан мақсад ногиронлар дуч келаётган муаммолар ва барча инсонларнинг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб этиш ҳисобланади.

Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 15 фоизини ногиронлар ташкил этиб, мазкур аҳоли гуруҳи дунёнинг энг “катта озчилиги” бўлиб ҳисобланади.  

1992 йилдан бошлаб БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан ҳар йили 3 декабрда халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланади.

Жорий йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган  ойлик доирасида ногиронлар иштирокидаги концерт дастури ва фотокўргазма бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1