Кейинги 11 йилда, жумладан, жорий 2015 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари барқарор равишда 8 фоиздан юқори бўлиб келмоқда, макроиқтисодий кўрсаткичлар мутаносиблиги, давлат бюджети ва тўлов балансининг барқарор равишда профицит билан бажарилиши, экспорт ва олтин-валюта захираларининг ўсиши таъминланмоқда.
Бу ҳақда Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлади.
Давлатнинг ташқи қарзи эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,5 фоиздан ошмаяпти.
Жорий йилда иқтисодиётимизга қарийб 16 миллиард доллар қийматидаги инвестиция киритилди ва бу асосий фондлар умумий ҳажмининг салкам 23,3 фоизини ташкил этади.
Ўтган 5 йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб қарийб 67 миллиард доллар инвестиция йўналтирилди, бунинг 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялардир.





