Бир ой аввал Жаҳон Соғлоқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сақлаш муддатини узайтириш мақсадида кимёвий моддалар билан қайта ишланган ва таъми ўзгартирилган гўшт маҳсулотлари канцероген (саратон чақирувчи) маҳсулотлар қаторига киритишини маълум қилганди. Яъни бунда гап консерваланган, дудланган ва тузланган гўшт маҳсулотлари ҳақида кетяпти. Қуйида мухбиримиз бу борада юртимизда ишлаб чиқарилаётган гўшт маҳсулотлари қай даражада хавфсиз эканлигини таҳлил қилади. Бундан ташқари мавзу юзасидан тиббий экспертларимиз фикри билан ҳам танишамиз.
Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоцияциясининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Республикамизда бозорларимизга гўшт маҳсулотлари етказиб берувчи 447 та гўштни қайта ишловчи корхона фаолият юритмоқда. Гўшт в гўшт маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда.
2014 йилда киши бошига ўрта ҳисобда 37,10 кг гўшт маҳсулоти тўғри келган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 39,24 килограммга ортди. Ўз-ўзидан савол туғилади: сосиска, колбаса ва шу каби гўшт маҳсулотлари зарарлими? Уларни истеъмол қилишни тўхтатиш пайти келдими ёки уларни хом гўштга алмаштириш керакмикин? Сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни қандай фарқлаш мумкин? Шу каби саволларимизга мутахасисдан жавоб оламиз:
- Таркибида маълум турдаги зарарли моддаларни сақловчи ҳар бир маҳсулот саломатлигимизга хавф солади, тўғрироғи онкологик хасталиклар келтириб чиқариши мумкин,- дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бош мутахасиси Анатолий Худайберганов. – XX асрдаёқ тадқиқотлар ўтказилиб, дудланган гўшт маҳсулотлари концероген тусдаги бензопирен моддасинининг инсон организмида тўпланиши аниқланган. Худди шу каби зарарли хусусиятлар бошқа озиқ-овқа қўшимчалри, хусусан колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган нитритларда ҳам мавжуд. Мамлакатимиздаги демографик вазиятнинг ўзига хосликлари ўрганилган ҳолда, хусусан аҳолининг асосий қисмини болалар ташкил этилишини инобатга олиб, 2015 йилнинг августида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015 -2020 йилларда Ўзбекитон Республикаси аҳолисини соғлом овқатланишини таъминлаш концепциясини ва комплекс чора тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Жорий йилнинг сентябрь ойида эса Ўзбекистон бош анитария шифокори томонидан озиқ-овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш, ундан фойдаланишни тартибга солиш юзасидан гигиеник талаблар тасдиқланган. Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги барча моддалар, жумладан ранг берувчи вак онвервантлар ҳамда уларнинг метаболитларини текширишнинг имкони йўқ. Шунинг учун Республика Санитария ва Эпидемиология марказининг ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулоти таркибига кирувчи барча компонентлар ва уларнинг аниқ миқдори кўрсатилган согласования тасдиқланган. Биз барча ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсат берилган миқдорда қўшилган барча қўимчаларнинг тўлиқ рўйхатини кўрсатишни тавсия этамиз.
- Бир кунда 50 гр қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариш хавфини 18 % ошириши ҳақиқатми?
-Инсон организмида саратонни келтириб чиқариш эҳтимолини озиқ-овқат маҳсулоти таркибидаги концероген моддаси ва уларни зарарсизлантирувчи(мева ва сабзавотлар), орагнизмдан ёт элементларни чиқаришга хизмат қилувчи маҳсулотлар (клетчаткага бой маҳсулотлар) миқдорини билмай туриб аниқлаш нотўғри.
“ Ўздавстандарт» бйича энг яхши маҳсулот”
Бу борада Тошкент шаҳри сертификатлаш ва синов маркази биринчи тоифали мутахасиси Нодира Қосинбекова фикри билан қизиқдик.
- Бугунги кунда Ўзбекистонда кўп турдаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда: сосиска, колбаса ва дудланган гўшт маҳсулотлари. Шунинг учн ҳам биз кўпинча дўконаримиз пештахталарида айнан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни кўрамиз. Уларни ишлаб чиқаришда эса миллий ва чет эл технологялардан фойдаанилади. Таъкидлаш керакки, гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар жаҳон стандартлари доирасида фаолият юритмоқда. Улар жиҳоз ва асбоб-ускуналарини чет элдан олиб келади. Ҳозир ҳам аввалгидек маҳсулотдаги гўшт ва бошқа ингредиентларнинг керакли миқдори кўрсатилган давлат стандартлари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот энг хши ҳисобланади. Бугунги кунда аксарият корхоналар ҳар бир маҳсулот уун алоҳида норматив ҳужжат ва стандарт ишлаб чиққан ҳолда фаолият юритмоқда. Аммо бу ишлаб чиқариш жараёнини ҳеч ким назорат қилмаяпти,дегани эмас. Масалан, колбаса ишлаб чиаришда қўлланиладиган барча ингредиентлар хавфсизлик ва безарарлик нуқтаи назаридан текширилиши ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши ва рухсат берилиши шарт. Ҳар бир ташкилот Санитария ва эпидемиология назорат маркази тасдиғидан ўтган турли технологик инструкциялардан фойдаланади. Ўзбекистон Республкаси давлат стандартларига кўра, колбаса маҳсулоти ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ҳайвон гўшти тегишли ветиринар-санитар экспертизадан ўтиши, маълум талабларга жавоб бериши керак. Маҳсулотга ишлатиладиган хомашё ҳам тегишлилик сертификатига эга бўлиши керак.
ГМО ва МАРКИРОВКа ҳақида
- Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ГМО(генетик модификация қилинган организмлар)дан фойдаланиладими?
- Генетик-модификация қилинган организмлар мамлакатимиз ҳудудида қўлланилмайди. Сабаби биздаги мавжуд технологиялар у ёки бу маҳсулотни модификация қилиш имконини бермайди.
- Сифатсиз маҳсулотни аниқлаш учун қандай хусусиятларга эътибор бериш керак?
- кейинги пайтда истеъмолчилар анча эътиборли бўлиб бораётгани қувонарли ҳолат. Улар албатта маҳсулот этикеткаси ва маркировкасига эътибор беришади. Аммо бунга эътибор бермайдиганларни ҳам йўқ деб бўлмайди. Биринчи навбатда колбаса сотиб олаётганда унинг ташқи кўринишига эътибор бериш зарур. Унинг устки қисми қуруқ бўлиши, ёпишқоқ бўлмаслиги керак. Яроқлилик муддатини кўздан кечириш ҳам зарар қилмайди. Колбаса устидаги ҳимоя қатлами йиртилмаганлигини ҳам текширинг. Маҳсулот ранггига ҳам эътибор беринг. У оч пушти ва тўқ қизил бўлса, бу норма. Кулранг ёки қора рангли маҳсулотни харид қилманг!
Мутахасислар фикридан хулоса қиладиган бўлсак, юртимизда гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш қатъий назорат остида. Бироқ, шифокорларнинг таъкидлашларича гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишда меъёрни унутмаслик керак. Айтмоқчи бўлганимиз: у ёки бу маҳсулотни сотиб олаётганда унинг яроқлилик муддатини текширишни унутманг!
Сурия МАГДЕЕВА