Аввалроқ Украина ҳукуматига алоқадор “Хочу жить” лойиҳаси Россия армияси билан шартнома тузиб, Украинага қарши урушда қатнашган 1100 га яқин Ўзбекистон фуқаросининг рўйхатини эълон қилганди.
ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълумотлар ваколатли органлар томонидан текширилаётганини маълум қилган.
Унинг қайд этишича, маълумотлар тасдиқланган тақдирда, ударга тегишли чоралар кўрилади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон расмийлари “Ўзбекистон фуқароларини хориждаги ҳарбий ҳаракатларга жалб этилишига йўл қўйилмаслигини доимий равишда билдириб келади”.