АсосийЖамият

Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиққан Cobalt ЙТҲ содир этди

Машина Жигули билан тўқнашган.

'Самарқандда қарама-қарши йўналишга чиққан Cobalt ЙТҲ содир этди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут туманида Cobalt ва Жигули тўқнашиб, аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 30 апрель куни соат 10:30 ларда Ургут тумани “Сариқтепа”маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-066 автомобиль йўлининг 66-километрида ҳайдовчи Cobalt русумли автомобилини Ургут-Кенагас йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида қарама-қарши йўналишга чиққан. Шу вақтда тўғридан ўз йўлида келаётган ВАЗ-21-063 русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ оқибатида жароҳатланганлар туман тиббиёт бирлашмасига етказилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар