2015 йилнинг январь-ноябрь ойларида GM Uzbekistan нинг Россияга сотган автомобиллари сони 18 753 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47 фоизга кам, деб ёзади “uz24.uz”.
GM Uzbekistan ноябрь ойида Россия бозорига 1634 дона автомобиль етказиб берди. 2014 йилда бу кўрсаткич 1883 тани ташкил этган эди. Январь-ноябрь ойларида Россияга автомобиль сотиш бўйича 21-ўринни эгаллади.
2015 йилнинг 11 ойида GM Uzbekistan'нинг Россия бозоридаги улуши ўтган йилгига қараганда 1,6 дан 1,3 фоизга камайди.





