Сирдарёда қўшма рейдлар ўтказилмоқда

ЖИНОЯТ 09.12.2015, 16:02
Сирдарёда қўшма рейдлар ўтказилмоқда

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Сирдарё ҳудудий бўлими томонидан ЙҲХБ ва ДСБ ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний фаолият кўрсатиб келаётган йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш буйича қўшма рейдлар ўтказилмоқда. 

Ўтказилган қўшма рейдлар давомида 28 та қоидабузарлик холатлари аниқланиб, қоидабузарликларга йўл қўйган хайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.

Шундан тегишли хужжатларсиз 12 та, лицензия талаб шартларини бузган ҳайдовчилар 6 та, 4 та носоз газ ускуналари билан ҳамда лицензия варақаларсиз фаолият кўрсатаётган 6 та ҳайдовчи аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, тегишли чораларни кўриш учун солиқ идораларига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1