1

«Барселона» афсонаси Хави Тошкентга келади?!

СПОРТ 10.12.2015, 15:28
«Барселона» афсонаси Хави Тошкентга келади?!

Айни дамда Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Қатарнинг "Ас-Садд" жамоаси тўп сурмоқда. 

Бугун Куала-Лумпур шаҳрида ОЧЛ-2016 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа ташлаш маросими шуни кўрсатдики, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига "С" гуруҳида "Ас-Садд" клуби рақиб бўлиши мумкин.

Анқироғи, қатарликлар БААнинг "Ал-Жазира" клубини енгиб ўтишса, тўртинчи жамоаси сифатида финал босқичдан ўрин эгаллашади.
Агар шундай бўлиб чиқса, машҳур Хави Тошкентга яна бир марта келади. Унинг ўйинларидан "Пахтакор" стадионида баҳраманд бўлишимиз мумкин, дея хабар беради www.uff.uz нашри.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1