Ўзбекистон БМТнинг инсон ривожланиш индексида 114 ўринни эгаллади. БМТнинг тараққиёт дастури ушбу индексни ҳар йил чиқаради, дея хабар беради UzDaily нашри.
Инсон ривожланиши янги Индексига кўра Ўзбекистон 114 ўринни эгаллади (2014 йилда – 116 ўринда). Ўзбекистонда инсоннинг ривожланиш Индекси 0,675 (2014 йилда – 0,661) ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон инсон ривожланиш бўйича ўртача даражадаги мамлакатлар гуруҳи орасидан жой олган. Экспертлар мамлакатларни ҳаётнинг давомийлиги (Ўзбекистон учун у 68,4 ёш), ўртача таҳсил олиш давомийлиги (10,9 йил), кутилаётган ўқиш давомийлиги (11,5 йил) ва аҳоли жон бошига ЯИМ ($5,567 минг) баҳолади.
Индексда биринчи ўринни Норвегия эгаллади. Австралия, Швейцария, Дания ва Нидерландия илк бешликдан жой олди.
Инсон ривожланиши Индекси — бу мамлакатда инсон ривожланиш даражасининг соф кўрсаткичи бўлиб, у Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури томонидан тузилади.





