АсосийJamiyat

Йилнинг энг яхши гуруҳи, раққоса ва хонандалари аниқланди

"Эстрада, анъанавий опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати" йўналишида ғолиблар номи эълон қилинди.

Мукофотларни "Ўзбекнаво" бош директори Фарҳод Жўраев, санъаткорлар Кумуш Раззоқова ҳамда Гулсанам Мамазоитовалар топширди.

"Йилнинг энг яхши бастакори" - Ойдин Абдуллаева;

"Йилнинг энг яхши балейтмейстери" - Чарос Жўрабоева;

"Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси" - Дилором Мадраҳимова;

"Йилнинг энг яхши опера хонандаси" - Ширин Маматова;

"Йилнинг энг яхши гуруҳи, оркестри, ансамбли" - Ойбек ва Нигора;

"Йилнинг энг яхши эркак хонандаси" - Абдурашид Йўлдошев;

"Йилнинг энг яхши аёл хонандаси" - Малика Эгамбердиева.

Шогирди учун устози хизмат қилган ҳолда саҳнада Гулсанам Мамазоитова куйлашни бошлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар