Чемпионат якунланганидан сўнг таътилга чиққан жамоамиз 20 декабрдан янги мавсумга таёргарликни бошлади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Кеча 20 декабрь куни мураббийлар штаби бошчилигида мавсумолди биринчи машғулотлари бўлиб ўтди. Ушбу машғулотларда олимпия терма жамоаси билан БААда йиғин ўтказаётган футболчилардан ташқари барча ўйинчилар қатнашди.
Машғулотлар 29 декабрга қадар давом этади. Бугун футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтади.
28 декабр куни Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” клубига қарши назорат баҳси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйин жамоамизнинг Қибрайдаги базасида бўлиб ўтади.