АсосийJamiyat

Тошкентда ҳайдовчи икки пиёдани уриб юборди

Кеча 23 декабрь куни соат чамаси 20:30 ларда Тошкент шаҳри “Бунёдкор”  кўчасида яна бир йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари хабар берди.

Унга кўра оқ рангдаги нексия ҳайдовчиси соатига 85-90 километр тезликда келиб икки пиёда қизларни уриб юборган. Маълумотларга кўра, қизларнинг бири сариқ, иккинчиси кулранг курткада бўлган.   

Юқори тезликда келаётган автомобиль қизлардан бирини уриб, улоқтириб юборган. Маълумотда айтилишича, қизнинг аҳволи ўта оғир бўлган, уни дарҳол шифохонага олиб кетишган. Иккинчи қизни эса автомобиль 15-18 метргача капот устида судраб борган. У жиддий жароҳат олмаган, қўрқиб кетганлиги боис шок ҳолатида бўлган.    

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, нексия ҳайдовчиси ариққа тиқилиб қолмагунча, автомобильни тўхтатмаган. Қизлар яқин атрофда пиёдалар ўтиш жойи бўла туриб, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатлангани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, бу Тошкент шаҳрида бир кечада рўй берган иккинчи йирик йўл-транспорт ҳодисаси. Бундан олдин Тошкент шаҳри Сергели туманида Gentra автомобили тўқнашув оқибатида ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар